Фарзандли бўлиш – бу ҳаётнинг инсонга тақдим этадиган энг муҳим бойлигидир. Аммо ҳамма жуфтлик ҳам бу борада бундай имкониятга эга эмас. Тиббиёт томонидан тақдим этилган янги технологиялар ва янги усуллар, даволашнинг аниқ ва самарали усуллари билан биргаликда кун сайин, кўп инсонларнинг умидлари рўёбга чиқишига имкон беради. Ўзининг технологик жиҳозлари ва малакали ходимлари туфайли, Истамбулдаги ЭКУ маркази фарзанд кўришни истаган жуфтликлар учун қулай даволаш усулларини ва марказ «инсонга хос” ва муаммоларга мос келадиган даволаш усулларини таклиф этади.
Фертилликни (туғиш қобилиятини) даволаш тўғрисида қарор қабул қилганда:
Агар:
- Агар сиз 35 ёшдан кичик бўлсангиз ва 12 ойдан ортиқ ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилган бўлсангиз,
- Агар сиз 35 ёшдан ошган бўлсангиз ва 6 ой давомида ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилган бўлсангиз,
- Агар сиз 40 ёшдан ошган бўлсангиз ва 3 ой давомида ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилган бўлсангиз,
- Агар олдинги ҳомиладорлигингиз ҳомиланинг тушиши билан тугаган бўлса,
- Агар сиз фарзандли бўлиш учун аллақачон даволанган бўлсангиз ҳам, натижа муваффақиятли бўлмаганда, мутахассисга туғиш бўйича имкон қадар тезроқ мурожаат қилинг.
Сиз бизнинг марказимизга келганингизда …
Истамбул ЭКУ марказига келганингизда, дастлаб, бизнинг мутахассисимиз сиз билан олдиндан суҳбат ўтказади, тиббий анамнезингизни тушуниш учун саволлар бериш орқали сизнинг тарихингизни тинглайди. Кейин у инфертиллик (бепуштлик) сабабини аниқлаш учун текшириш ва синаш босқичига ўтади.
Бўлажак она учун мўлжалланган тадқиқотлар:
Агар бўлажак она биринчи маротаба бепуштликдан даволанишни бошласа: Фолликула ишлаб чиқаришда иштирок этадиган гормонлар миқдори қон текшируви ёрдамида таҳлил қилинади, сўнгра тухумдонларнинг ҳолати ултратовуш текшируви ёрдамида баҳоланади. Ушбу синовлар ва тадқиқотлар тахминан 30 дақиқа давом этади, натижалар эса ярим кун ичида тайёр бўлади.
- Агар она илгари бепуштликка қарши даволанган, аммо натижа бўлмаган бўлса ёки унда ҳомила такрор тушган бўлса: кейинги текширувлар иммунитет тизими, қон ивиш омиллари ва ген мутациялари бўйича бўлади.
Бўлажак ота учун мўлжалланган тадқиқотлар:
Оталикка номзод учун асосий текширув – сперма таҳлили ҳисобланади, таҳлил натижаси жуда аниқ бўлиши учун у марказга келганда 2 кундан 7 кунгача бўлган муддатда жинсий яқинлик қилмаган бўлиши муҳимдир. Олинган сперма лабораторияда микроскоп остида текширилади. Таҳлилда сперматозоидлар сони, уларнинг ҳаракатчанлиги ва таркиби / шаклий хоссалари аниқланади. Таҳлил натижаси 2 соат ичида олинади.
Қуйидаги синов ва тадқиқотлар:
- Эр-хотинлар нима учун табиий йўллар билан фарзанд кўрмасликлари ва келажакда нима қилишлари мумкинлигини билиб олишади. Бепуштликнинг сабаби қуйидаги таърифлардан бири ёки бир вақтнинг ўзида бир нечтаси бўлиши мумкин.
- Иммун тизим муаммолари ва қон кетиш / ивиш (гемофилия) билан боғлиқ касалликлар ва ирсий муаммолар;
- тухум ва тухумдонлар билан боғлиқ муаммолар,
- Сперма сифати ва сперма ишлаб чиқаришнинг муаммолари,
- Репродуктив аъзоларнинг тузилишидаги ўзгаришлар ва гормонал муаммолар.
- Илгари даволаш натижа берган жуфтликларда муаммо – нотўғри ташхис қўйилиши ва даволашда муваффақиятли усуллар қўлланилмагани ҳисобланади. Синовларда олинган натижаларга кўра: даволашнинг мақбул усуллари аниқланади ва муолажалар бошланади. Шуни унутмаслик керак: бепуштликни даволаш – бу ҳам она ва ҳам ота учун режалаштирилиши керак бўлган кенг қамровли муолажадир.
Бизнинг иловаларимиз:
- Овуляцияни даволаш (овуляция индукцияси): бўлажак она тухумдонни стимуляция қиладиган ва овуляцияни таъминлайдиган перорал (оғиз орқали) таблеткаларни ёки инъекцион дориларни олади.
- Иннокуляцион (IUI БИУ – бачадан ичини уруғлантириш) даволаш: Оталикка номзод томонидан олинган сперма лабораторияда махсус зардоб ёрдамида суюлтирилиб, ҳужайра қолдиқлари ва сифатсиз сперматозоидлардан тозаланади, яъни уни соғломлаштиради ва концентрлайди. Одатда, соғлом бўлажак она ҳам овуляцияни кучайтирадиган даво олади.
- IVF ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш) орқали даволаш: Дорили терапияда бўлажак онадан ортиқча тухумлар ажратиб олинади. У, отадан олинган махсус спермали найчага ёнма-ён жойлаштирилади. Сперма ўзи тухумга етиб боради ва тухумни уруғлантиради.
- Микроинъекцияли (ИКСИ) (Ооцит цитоплазмасига сперматозоидни киритиш) даволаш: (ЭКУ) дан фарқли ўлароқ, ҳар бир тухум ичига сперма юборилади ва эмбриондан унинг ривожланиши кутилмоқда. Ривожланаётган эмбрионлардан кўчириш учун мос бўлганлари танланади.
- Сперма таҳлили: Сперма намунаси ҳажми, ранги, суюлтириш вақти, миқдори, тезлиги ва меъёрий морфологияси бўйича баҳоланади.
- Сперматозоидларни музлатиш: агар зарур бўлса, сперматозоидларни музлатиш орқали сақлаш ва эритиш мумкин, бу уларнинг ҳаётийлигини узоқ вақт сақлаб туради.
- Тухумни музлатиш: аёлларнинг репродуктив қобилиятини ҳимоя қилиш учун ишлатилади. Мамлакатимизда ва бошқа кўплаб мамлакатларда муайян тиббий шароитларда сперматозоид ва тухумни музлатиб қўйиш қонун билан рухсат этилади.
- Эмбрионларни музлатиш: ўтказиш учун зарур ва сифатли эмбрион олинган тақдирда қўлланилади.
Спермани қидириш учун иловалар
- TESА (мояк тўқимасидан сперматозоидни тери орқали аспирация қилиш): бу тери билан ўралган мояк ичига игна билан кириб, мояк жойлашган қопчани очмасдан, унинг тўқимасидан намуна олиш.
- Микро TESЕ (Сперматозоидларнинг микро тестикуляр экстракцияси) (Моякнинг биопсияси): У азооспермия ёки сперма ишлаб чиқаришида жиддий ўзгаришлар бўлган беморларда сперма ишлаб чиқариладиган майда ўчоқларни қидириш учун қўлланилади. У моякдан бир неча миллиметр ўлчамдаги бўлакларни чиқариб олиб, сперма мавжудлигини текширади.
Бундан ташқари, агар даволаниш жараёнида эндометрий (бачадоннинг ички қопламаси) билан боғлиқ жиддий муаммо топилса, бу уруғлантириш эҳтимолини камайтириши ва барча эмбрионлар музлатилиши мумкин (тўлиқ музлатиш).
ЭКУ даволашда унинг муваффақиятини оширадиган иловаларимиз:
- CGH (хорион гонадотроп гормони) (мураккаб генетик скрининг учун эмбрион биопсияси): ЭКУда муваффақиятли ҳомиладорлик ва соғлом бола туғилиши учун муҳим бўлган ушбу усул эмбрионда генетик муаммолар мавжудлигини ва хромосомалар меъёрдалигини аниқлаш учун ишлатилади.
- ERA (эндометрийнинг рецептивлиги таҳлили): ERA тести ёрдамида, эмбрионларни бачадонга ўтказмасдан туриб, бачадон эмбрионларни қабул қилиш-қилмаслигини ёки қайси кунда эмбрионларнинг кўчириб ўтказилиши ҳомиладорликда муваффақиятга эришиш мумкинлигини олдиндан айтиш мумкин.